
Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида Украинага нисбатан жуда қатъий баёнот билан чиқди. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Express нашри хабар берди.
Материалда қайд этилишича, Путин агар Киев ҳудудий масалалар юзасидан «мазмунли мулоқот»га тайёр бўлмаса, Россия жанг майдонида ўзини «тарихий ерларини озод қилиш»га мажбур бўлишини айтган. Нашр бундай баёнотни Украина учун «даҳшатли огоҳлантириш» сифатида баҳолаган.
Йиғилиш давомида давлат раҳбари Москва можарони аввало дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, агар Киев ва Ғарб давлатлари «моҳиятли музокаралардан» воз кечса, Россия ўз мақсадларига ҳарбий йўл орқали эришишни давом эттиради.
Путин, шунингдек, Россия Қуролли кучлари ҳозирда ўсиш ва кучайиш босқичида эканини таъкидлаб, Украина армияси эса таназзул ҳолатига тушиб қолгани, оммавий таркиб ташлаш ва қочқинлик ҳолатлари билан тўқнаш келаётганини билдирди.
Россия раҳбарининг ушбу чиқиши минтақадаги вазият янада кескинлашаётганидан далолат бермоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.