date

Тижорат оқими 2,7 баробарга ўсди: қайси давлатлар етакчи?

Тижорат оқими 2,7 баробарга ўсди: қайси давлатлар етакчи?

2025 йилнинг январ–октябр ойларида тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сони сезиларли даражада ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда мамлакатга жами 362,8 минг нафар хорижий тижоратчи ташриф буюрган.

Қайд этилишича, тижорат мақсадида келувчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 229,7 минг нафарга ёки 2,7 баробарга кўпайган. Бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг минтақада савдо ва бизнес учун жозибадорлигини яна бир бор намоён этмоқда.

Статистикага кўра, жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга энг кўп тижоратчилар Афғонистондан келган. Уларнинг сони 339 585 нафарни ташкил этган. Бу умумий кўрсаткичнинг мутлақ кўп қисмини ташкил қилади.

Иккинчи ўринда Тожикистон бўлиб, ушбу давлатдан 16 734 нафар тижоратчи ташриф буюрган. Кейинги ўринларда Туркманистон (2 773 нафар), Россия (673 нафар), Қозоғистон (504 нафар) ва Туркия (492 нафар) қайд этилган.

Шунингдек, бошқа давлатлардан жами 2 055 нафар хорижий фуқаро тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тижорат оқими 2,7 баробарга ўсди: қайси давлатлар етакчи?