Зангиотада мактабда ўқувчилар жазо сифатида мажбурий ишлатилди

1 дақиқа ўқиш4.1K
Зангиотада мактабда ўқувчилар жазо сифатида мажбурий ишлатилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган мактаблардан бирида ўқувчиларга нисбатан қонунга зид ҳолат аниқланди. Болалар омбудсмани маълум қилишича, таълим муассасасида айрим ўқувчилар тарбиявий жазо баҳонасида мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

Фуқаро мурожаати асосида ўтказилган ўрганишлар давомида ўқувчиларга дарахт оқлаш, ер суғориш ва қор кураш каби ишлар юклатилгани маълум бўлди. Бу ишлар мактаб маъмурияти ва айрим педагоглар томонидан “тарбия чораси” сифатида амалга оширилган.

Ҳолат Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганилиб, қонунбузарлик тасдиқланди. Натижада мактаб маъмуриятига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида маъмурий жарима қўлланди.

Расмий маълумотларда қайси мактаб экани ва неча нафар ўқувчи мажбурий меҳнатга жалб қилингани очиқланмаган. Масъуллар таълим муассасаларида болалар ҳуқуқлари қатъий ҳимоя қилиниши шарт эканини яна бир бор таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?