19 декабрь: қаерларда қор ёғиши кутилмоқда?

1 дақиқа ўқиш13.4K
19 декабрь: қаерларда қор ёғиши кутилмоқда?

Ўзгидромет 19 декабрь куни учун мамлакат бўйлаб об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, аксарият ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қор ва ёмғир кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб енгил қор ёғиши, туман тушиши эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим йўл участкаларида яхмалак пайдо бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 1–3 даража илиқ атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, бироқ туман тушиши мумкин. Устюртда совуқ кучайиб, айрим жойларда ҳарорат 15–18 даражагача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво асосан қуруқ бўлади. Кечаси совуқ, кундузи эса бироз илиқ об-ҳаво сақланади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кечаси ва тонгда баъзи жойларда енгил қор ёғиши мумкин. Кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди.

Қашқадарё ва Сурхондарёда кун охирига яқин ёмғир ёғиб, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида эса кечаси ёмғир ва қор кузатилиб, кундузи ҳаво нисбатан барқарор бўлади.

Тоğли ҳудудларда вақт-вақти билан қор ёғиши, йўлларда яхмалак ва айрим жойларда қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.

Синоптиклар ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга, йўлларда ҳаракат қоидаларига қатъий риоя этишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?