16:15 / 26.11.2019
3 146

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляцияни 10 фоизгача пасайтириш мақсади белгиланган

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляцияни 10 фоизгача пасайтириш мақсади белгиланган
Бугун, 26 ноябрь куни, Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан Пул-кредит сиёсатининг 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган асосий йўналишлари ҳамда президентнинг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган талабларни амалиётга татбиқ этиш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов инфляция, инфляцион таргетлаш, пул-кредит сиёсати каби тушунчаларга батафсил тўхталиб ўтди.

"Инфляция - фақат товар ва хизматлар нархининг ўсиши ҳамда аҳоли даромадлари ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич эмас. Бу кенг маънодаги иқтисодий жараён. Агар инфляцияга маълум бир кўрсаткич деб қарайдиган бўлсак, биз уни узоқ муддатда барқарор бошқариш механизмига эга бўлмаймиз", - деди Марказий банк раиси.

Тадбирда берилган маълумотларга кўра, мазкур ҳужжатни ишлаб чиқишда Марказий банк томонидан асосий эътибор таркибий ислоҳотларнинг янги босқичига ўтиш даврида инфляцион таргетлаш режимини фаол татбиқ этиш орқали пул-кредит сиёсати шароитларини қаратишга қаратилди. Бунда:

- 2023 йилдан инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичи (таргети);
- 2021 йилда инфляцияни 10 фоизгача пасайтириш мақсади белгиланган.

Иқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсига кўра 2020 йилда ЯИМ ҳажмининг реал ўсиши 5,2-5,5 фоизни ташкил этиши, 2021-2022 йилларда 5,5-5,8 фоизгача тезлашиши прогноз қилинмоқда.

Асосий сценарий бўйича йиллик инфляция даражаси 2020 йил охирида 12-13,5 фоиз оралиғида бўлиб, 2021 йилда бир хонали сон даражасига тушади ва 2023 йилда эса асосий 5 фоизлик таргетга эришилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 2021 йилда инфляцияни 10 фоизгача пасайтириш мақсади белгиланган