
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг Мадриднинг "Реал" клуби ҳақидаги баҳсли баёнотларига муносабат билдирди.
Октябр ойидаги "Эль-Класико" ўйини арафасида 18 ёшли футболчи "Реал"ни фирибгарлик ва доимий шикоятлар қилишда айблаган эди.
"Мен учун ҳурмат тушунчаси муҳокама қилинмайди. Сўзлар билан эҳтиёт бўлиш керак, чунки баъзан уларни контекстдан чиқариб юбориш мумкин.
Бирор кишини ранжитиш жуда осон, лекин бу ҳар доим ҳурматсизликни англатмайди. Ишончим комилки, Ламиннинг ёмон нияти йўқ эди, у ҳеч кимни ҳақорат қилишни хоҳламаган", – деди де ла Фуэнте матбуот анжуманида.
Ламин Ямал соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли Испания терма жамоасининг ноябр йиғинини ўтказиб юборди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.