date

Қайси вилоятда энг кўп картошка етиштирилди?

Қайси вилоятда энг кўп картошка етиштирилди?

Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январ–сентябр ойлари учун картошка етиштириш кўрсаткичларини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти мамлакат бўйича картошка етиштиришда яққол етакчига айланди.

Ҳисобот даврида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 3,1 миллион тонна картошка етиштирилган. Бу кўрсаткич мамлакат қишлоқ хўжалигидаги муҳим натижалардан бири сифатида қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп картошка етиштирилган вилоятлар қуйидагича:
Самарқанд вилояти — 631 922 тонна
Тошкент вилояти — 320 053 тонна
Фарғона вилояти — 317 426 тонна
Сурхондарё вилояти — 316 052 тонна
Андижон вилояти — 306 060 тонна

Шунингдек, Наманган вилоятида 298 992 тонна, Бухоро вилоятида 278 682 тонна, Қашқадарёда 168 317 тонна, Хоразмда 140 672 тонна, Навоийда эса 83 552 тонна картошка етиштирилган.

Энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келган — жами 429 тонна.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қайси вилоятда энг кўп картошка етиштирилди?