date

Роналду: Муваффақиятимнинг сири – ақл

Роналду: Муваффақиятимнинг сири – ақл
Португалия терма жамоаси ва "Ал-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдаги муваффақиятининг сирига ойдинлик киритди. 40 ёшли тажрибали футболчи, ёши катта бўлишига қарамай, ҳали ҳам клуб ва терма жамоаси учун муҳим ўйинчи бўлиб қолмоқда.

"Футболда энг мураккаб нарса – гол уриш. Мен ўзимни етарлича ақлли деб ҳисоблайман, шунинг учун жисмоний ва руҳий ҳолатим, шунингдек, ўйнаган клубларим ва лигаларимни ҳисобга олиб ўзгаришларга мослаша олдим.

Ақлли футболчи – бу мослашишни биладиган футболчи. Футбол бир неча йил олдинги ёки ҳатто ўтган йилги каби эмас. Сиз ҳам ўзгаришингиз керак. Бир нарсани йўқотасиз, бошқасини эса қўлга киритасиз.

Мен учун асосий нарса – бу ақлдир", – деди Роналду Португалия терма жамоасининг Ирландия билан ўйини олдидан. Феврал ойида Криштиану Роналду 41 ёшни қаршилайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду: Муваффақиятимнинг сири – ақл