date

"Реал" юлдузи "Ливерпул" футболчисига алмашиши мумкин

"Реал" юлдузи "Ливерпул" футболчисига алмашиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпул" жамоаси ярим ҳимоячиси Флориан Вирцни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 22 ёшли футболчи Англия Премер-лигасига ҳали мослашиб улгурмаган ва кутилган натижаларни бермаяпти.

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо, Вирц билан "Байер" клубида бирга ишлаган давридан яхши таниш бўлгани учун, унга қизиқиш билдираётганини айтишмоқда. Defensa Central маълумотларига кўра, "Реал" Вирцни қўлга киритиш мақсадида "Ливерпул"га Родригони таклиф қилмоқчи.

Бразилиялик ҳужумчи "Реал"нинг асосий таркибидан жой топа олмаяпти ва клуб уни 2026 йилда тарк этишга рухсат беришга тайёр. Transfermarkt маълумотларига кўра, Вирцнинг трансфер қиймати 130 миллион евро, Родригонинг қиймати эса 80 миллион еврога баҳоланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал" юлдузи "Ливерпул" футболчисига алмашиши мумкин