Ҳозир кунда энг нотўғри, энг мураккаб, энг адолатсиз кодекс бу - СОЛИҚ кодекси бўлса керак.
Чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) мисолида ушбу тизимни нақадар самарасиз эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Ҳозирги солиқ сиёсати бўйича ЯТТлар олдинги ҳисобот йилидаги банк орқали тушумлари(савдо айланмалари)га қараб солиққа тортилади.
Турли ҳудудларида фаолият кўрсатадиган ЯТТларнинг даромад солиқларини олайлик:
1. Янги очилган ва олдинги ҳисобот даврида 100 млн сўмдан паст оборот қилганларга 200 000 сўм қатъий ойлик солиқ белгиланган.
2. Олдинги ҳисобот даврида 100 млн сўмдан -1 млрд сўмгача оборот қилганлар оборот суммасидан 4%
3. Олдинги ҳисобот даврида 1 млрд сўмдан юқори оборот қилган қилганлар ҚҚС - 15%.
Учинчи шкалага ЯТТ лар деярли тушмайди, чунки йиллик обороти 900 млн сўмга етганда (асосан 4-кварталга тўғри келади) ҳаммаси «ручной тормозни тортиб қўйишади». Чунки, деярли 90% товарини Тошкентдан ёки Хитойдан нақдга олиб келиб, ундан тушган тушумдан 15% ҚҚС тўласа «момолаб» қолади.
Энг кўп куч иккинчи шкалага тушаяпти. Чунки уларнинг 90 %и 5-6% «маржа» (устама) билан ишлашади.
Энди тасаввур қилинг, улар оборотидан 4% ни солиққа тўласа, транспорт, ижара, тушлик ва РЎЗҒОР нима бўлади?!
Ёнидаги ЭШМАТ бир ойда 200 млн сўм савдо қилади, лекин Эшмат «шустрый», солиқда акахони бор шунинг учун банкка бир ойда максимум 3 млн сўм пул топширади ва қатъий белгиланган солиқ — 200 000 сўм солиқ тўлайди.
Бечора Ғишматни таниши йўқ, солиқ чек билан ушлашидан қўрқиб 50-60% савдосини банкга топшириб боради. Натижада бир ойда 100 млн сўм топшириб қўяди 4% = 4 млн сўм солиқ тўлайди. Кейинги ой Ғишмат ҳам Эшматга илтимос қилади, «оғайниз билан таништириб қўйинг, хизматдамиз а», деб.
Хуллас бозорда рақобат катта , йирик ЯТТлар 5-6% устама билан ишлайди, улар учун 4% кўплик қилади.
4% солиқ тизими мавжуд экан, улар солиқдан қочиш йўлининг 1001 усулини кашф қилаверишади, чунки бошқа йўл йўқ, ўзини оқламайди. Товар нархини кўтарса 2 ойда доимий мижозларидан айрилади ва касодга учрайди.
Иқтисодиётимизни реанимацияда кислород орқали зўрға нафас олаётган беморга ўхшатаман, солиқ тизимини эса шу кислород шлангини босиб турган бефаросат ҳамширага қиёслайман(минг бор узр)...
Оборотдан 4%лик солиқ жорий этилгандан сўнг банк орқали пул айланмалари ўртача 4 баробарга тушиб кетди.
Ҳозирги солиқ сиёсати яширин иқтисодиётни қўллаб қувватлаяпти холос.
Шу 4%ни солиқни 2 % га алмаштирса умумий ҳисобда савдо тушумлари 2 баробар эмас 10 баробар ортишига, ундан келадиган солиқ 5 баробарга кўпайишига наҳотки бирортасини ақли етмайди?!
Ақлли, мен ҳурмат қилган солиқчилар кўп, лек «дух» йўқ, ҳамма оч қорним, тинч қулоғим қабилада иш кўради.
P.S. Сенга нима? Нима сен ҳам блогермисан? дейдиганларга олдиндан раҳмат...
Узоқ иккиланишдан сўнг барибир ичимдагини айтмасам бўлмасди.
P.P.S. Бу солиқ соҳасини яхши тушунадиган соҳа вакилининг мулоҳазалари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»