
Собиқ "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти журналистларнинг Жуд Беллингем дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эканлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.
"Нима дейишимни хоҳлайсиз? Ҳа ёки йўқ? Албатта. У энг яхшилар қаторида. Мен у билан яхши муносабатда бўлганман.
У менга 2024 йилда Чемпионлар лигасини ютишда ёрдам берган. Шундай экан, менинг Беллингемни баҳолашимда бироз ҳиссиётлар бор. У яхши одам ва ажойиб футболчи", - деди Анчелотти Goal нашрига берган интервьюсида.
2025/2026-йилги мавсумда Жуд Беллингем "Реал" сафида 11 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. "Реал" ҳозирда Ла Лига пешқадами ҳисобланади, иккинчи ўриндаги "Барселона" эса уч очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.