date

Давлат аудитида янги тартиб: назорат электрон тизимга ўтди

Давлат аудитида янги тартиб: назорат электрон тизимга ўтди

Давлат молиявий назорат тизимида муҳим янгилик амалга оширилди. Адлия вазирлиги томонидан “Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг ‘Давлат аудити’ дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом расман рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳужжат мамлакатда молиявий назорат жараёнларини янада очиқ, тартибли ва рақамлаштирилган ҳолатда амалга оширишга хизмат қилади.

Янги тартибга кўра, “Давлат аудити” дастури назорат-текширув жараёнларини ягона электрон майдонда юритишни таъминлайди. Энди барча назорат (аудит) тадбирлари мажбурий равишда ушбу дастурда рўйхатга олинади ва уларни йиллик режага киритишдан олдин Ҳисоб палатаси билан келишиш зарур бўлади. Бу орқали ортиқча текширувларнинг олди олиниб, фаолиятда аниқлик ва шаффофлик кучайтирилади.

Дастурда қайси тузилмалар қандай ҳуқуқларга эга бўлиши ҳам аниқ белгилаб қўйилган. Жумладан:

• давлат молиявий назорат органлари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарларига — “тасдиқловчи” ҳуқуқи;
• раҳбар ўринбосарлари ва бўлим бошлиқларига — “маъқулловчи” ҳуқуқи;
• ички аудит хизматлари ва назорат органлари ходимларига (2 нафаргача) — “оператор” ҳуқуқи;
• “оператор” ҳуқуқи берилмаган бошқа ходимларга — “фойдаланувчи” ҳуқуқи ажратилади.

Ушбу электрон тизимда рўйхатдан ўтиш учун тегишли ташкилотлар Ҳисоб палатасига махсус сўровнома тақдим этиши шарт. Энг муҳими, низомга мувофиқ, дастурда қайд этилмаган ҳар қандай аудит тадбири энди ноқонуний ҳисобланади.

Янги тизим нафақат назорат ишларини тизимлилаштиради, балки миллий молиявий ҳисобдорликни замонавий рақамли стандартларга яқинлаштиради. Бу ўз навбатида, давлат идораларида самарадорлик ва жавобгарликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Давлат аудитида янги тартиб: назорат электрон тизимга ўтди