Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари учун «Солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлашда жамоатчилик назоратининг аҳамияти» мавзуида ташкил этилган пресс-турда ана шундай янгиликлар хусусида маълумот берилди.
Қайд этилдики, Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ ҳуқуқбузарликлари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда бундай ҳолатларни кескин қисқартириш мақсадида “Soliq hamkor” ахборот тизими тизими ишлаб чиқилган. Унда мурожаатларни қабул қилишнинг анъанавий шаклларидан ташқари “Soliq hamkor” телеграм боти, Tekshiruv.soliq.uz сайти, “Soliq” мобил иловаси орқали хабар бериш имкони мавжуд.
Тизим доирасида ҳамкорлик қилиш ихтиёрий. Ҳамкор мазкур тизим орқали солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа шахснинг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан давлат солиқ хизмати органини хабардор этади.
Тизимда «Харид чеки бермаслик», «Банк пластик картаси орқали тўлов қабул қилишни рад этиш», «Пластик картада тўлов қилинганда маҳсулотни қимматроқ сотиш» ва «Ноқонуний фаолият юритиш» каби тўрт йўналишда мурожаат йўллаш мумкин. Шунингдек, ҳар бир мурожаатчи ўз хабари ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин.
Тизимнинг яна бир афзаллиги шундаки, барча хабарлар Давлат солиқ қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинади. Юборилган маълумотлар қабул қилинганлиги, кўриб чиқиш жараёни ва якуний натижаси бўйича мурожаатчига SMS кўринишида ахборот тақдим этиб борилади.
Муҳими, “Soliq hamkor” орқали келиб тушган хабарлар сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўлади. Бинобарин, Давлат солиқ хизмати органларига “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали келган мурожаатлар асосида жорий йилнинг биринчи чорагида 1 354 та солиқ текширувлари ўтказилган бўлса, шундан 1 333 таси, яъни 98,5 фоизи харид чеки берилмаслиги билан боғлиқдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, солиқ ҳуқуқбузарликларининг аксарияти харид чеки дахлдор. Шу боис Давлат солиқ қўмитаси хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишда жамоатчилик назорати кучайтириш, хусусан, истеъмолчиларни харид чекини талаб қилишга ундовчи ютуқли чек ўйинларини ўтказиб келмоқда. Айни мақсадда Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2020 йил июль ойида яширин иқтисодиётни қисқартиришга ўз ҳиссасини қўшаётган ижтимоий фаол фуқароларни рағбатлантиришни назарда тутувчи QR кодли чеклар асосидаги ютуқли чек ўйинларига старт берилган эди.
Натижада харид чеклари берилмаган жойларда харидорлар борган сари камайиб, чекларни талаб қиладиган ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган фуқаролар эса кўпайиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, истеъмолчиларнинг янги авлоди тарбияланмоқда ва улар қаторида бизнес ҳам ўсиб бормоқда.
Ўйинда иштирок этиш учун онлайн-НКМ ва виртуал касса қурилмаларидан берилган чекларнинг QR-коди Soliq мобил иловаси орқали сканер қилиш ёки 12 сондан иборат фискал белгиси мавжуд чекни рўйхатдан ўтказиш талаб этилади, холос.
Ютуқли чек ўйинларининг дастлабки тўртта тиражи 2020 йил июль ойидан бошлаб фақат пойтахт истеъмолчилари ўртасида ўтказилди. Бешинчи ва олтинчи тиражларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли иштирок этди.
Ютуқли ўйинлар ўтказилиш бошлангандан буён бугунги кунгача жами 9 та тираж ўтказилиб, уларда 200 га яқин омадли истеъмолчи қимматбаҳо совринлар, жумладан 6 та “Nexia-3» ва 3 та “Chevrolet Spark” автомобили соҳиби бўлди. Шунингдек, умумий суммаси 331,1 млрд. сўм бўлган 880 795 та чек рўйхатдан ўтказилди.
QR-кодли чеклар автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, дорихона, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотадиган, шунингдек йиллик обороти 100 млн. сўм ва ундан юқори бўлган йирик савдо, хизмат кўрсатиш нуқталарида берилиши лозим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”