Бильбао Атлетик янги мураббий изламоқда

“Атлетик” клуби бош мураббий Эрнесто Валверденинг жорий шартномаси яқинлашиб келаётган ёзда якунланиши сабабли янги мураббий изламоқда. Клуб раҳбарияти бош мураббийликка биринчи навбатда Андони Ираолани номзод сифатида кўрмоқда. Шунингдек, “Атлетик” “Раё Валекано” мураббийи Инйиго Перес ёки “Элче” бош мураббийи Эдер Сарабияга таклиф билан чиқиши мумкин.

Испаниянинг "Атлетик" (Бильбао) клуби бош мураббий Эрнесто Вальвердега ўринбосар изламоқда. Унинг жорий шартномаси яқинлашиб келаётган ёзда ўз ниҳоясига етади.
Бу ҳақда larazon.es портали хабар бермоқда. Ҳозирча Вальверденинг клуб билан шартномани узайтириши ёки узайтирмаслиги номаълум, шунинг учун клуб бошқа мутахассислар билан қизиқмоқда.
"Атлетик" раҳбарияти бош мураббийликка биринчи навбатда Андони Ираолани номзод сифатида кўрмоқда. Ҳозирда Ираоланинг "Борнмут" жамоаси Англия чемпионати етакчилари қаторида бормоқда.
Шунингдек, клуб "Райо Вальекано"ни бошқараётган Иниго Перес ёки айни пайтда "Эльче" жамоасини бошқараётган Эдер Сарабияни ҳам таклиф қилиши мумкин. Сарабия билан тузилган шартнома 2027 йилгача амал қилади, аммо Ираола ва Перес мавсум охирида эркин мураббийга айланиши мумкин.
Перес эса ўзининг ҳозирги иш жойидан мамнун эканлигини билдирган.































Изоҳлар 0
…