date

Оғир аҳволдаги ўзбекистонлик юртига қайтарилди

Оғир аҳволдаги ўзбекистонлик юртига қайтарилди
Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда бўлгани сабабли соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили кузатувида юртига қайтарилди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

Екатеринбургдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ходимлари барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириб, ватандошнинг транспортировкасини ташкил қилишди. Маълум бўлишича, фуқаро Екатеринбург шаҳрига иш излаб келган, бироқ турли сабабларга кўра «оғир мия инфаркти, бош қобиғи ва асосининг сингани» ташхиси билан реанимацияга тушиб қолган.

1-ноябр куни у тез ёрдам машинасида Екатеринбург халқаро аэропортига олиб борилиб, Ўзбекистонга юборилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Оғир аҳволдаги ўзбекистонлик юртига қайтарилди