
"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма клуб билан шартнома имзолашдан олдин Марио Балотелли билан маслаҳатлашганини эслади.
"Мен Мариога Италия терма жамоасидан яхши танишман. У менга 'Манчестер Сити' ҳақиқатан ҳам ажойиб клуб эканлигини айтди. Аслида, мен суҳбатлашган клубнинг барча собиқ футболчилари фақат ижобий фикр билдиришди.
Бу менинг қароримни анча осонлаштирди. Умид қиламанки, бу ерда кўп йиллар давомида ўйнаб, клуб тарихининг бир қисмига айланаман", – деди Доннарумма City Report нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" сентябр ойининг бошида италиялик дарвозабонни ПСЖдан сотиб олишди. Марио Балотелли эса "Манчестер Сити"да 2010 йил ёзидан 2013 йил бошигача фаолият олиб борган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.