date

Вафот этган аёл 6 инсон ҳаётини сақлаб қолди

Вафот этган аёл 6 инсон ҳаётини сақлаб қолди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Марказий шаҳар клиник шифохонасида 63 ёшли аёл донор сифатида бир неча беморнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълумотларга кўра, 1962 йилда туғилган аёлнинг юраги 1988 йилда туғилган беморга кўчириб ўтказилган. Унинг жигари 1982 йилда туғилган беморга, ўнг буйраги 1996 йилда туғилган йигитга, чап буйраги эса 1966 йилда туғилган беморга трансплантация қилинган.

Бундан ташқари, донорнинг кўз шох пардалари икки беморга — 1983 ва 1956 йилда туғилган инсонларга кўриш қобилиятини қайта тиклаш имконини берган.

Трансплантация жараёнларини Республика трансплантация маркази ташкил этиб, Олмаотанинг етакчи тиббиёт муассасалари мутахассислари иштирок этди.

Шифокорлар аёлнинг ёшига қарамай, унинг органлари яхши ҳолатда бўлганини ва улар фаолиятни муваффақиятли давом эттираётганини қайд этди. Бу ҳолат яна бир бор донор ёши ҳаётни сақлаб қолишда тўсиқ эмаслигини кўрсатди.

Марказ вакиллари аёлнинг оиласига жасоратли қарори учун чуқур миннатдорлик билдирди ҳамда шифокорлар жамоасининг ҳамжиҳат меҳнатини алоҳида таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вафот этган аёл 6 инсон ҳаётини сақлаб қолди