date

Марио Баслер Кейн ва Левандовский ҳақида фикр билдирди

Марио Баслер Кейн ва Левандовский ҳақида фикр билдирди
Бавария собиқ футболчиси Марио Баслер мюнхенликлар ҳужумчиси Гарри Кейн ва жамоанинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган Роберт Левандовский ўйинлари ҳақида ўз фикрини билдирди. Эксперт ушбу футболчилардан бирини танлаш керак бўлган ҳолатга тушиб қолса, кимни танлаши ҳақида саволга жавоб берди.

"Бу жуда қийин савол. Мен уларнинг ҳеч бирини ранжитишни истамайман.

Лекин танлов қилишим керак бўлса, Роберт Левандовскийни танлардим", - деди Баслер Goal нашрига берган интервьюсида. Гарри Кейн 2023-йилдан бери "Бавария" сафида тўп сурмоқда.

Англиялик футболчи барча мусобақаларда жами 111 та ўйинда майдонга тушиб, 107 та гол урган ва 29 та голли узатма амалга оширган. Роберт Левандовский эса "Бавария"да саккиз мавсум давомида ўйнаган.

У 375 та ўйинда 344 та гол урган ва 73 та голли узатма берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марио Баслер Кейн ва Левандовский ҳақида фикр билдирди