date

Фиорентина спорт директори билан хайрлашди

Фиорентина спорт директори билан хайрлашди
Фиорентина жамоаси мавсумни жуда муваффақиятсиз бошлагани сабабли клуб раҳбариятида ўзгаришлар рўй бермоқда. Бош мураббий Стефано Пиоли истеъфога чиқиши кутилган бир пайтда, клуб спорт директори билан аллақачон хайрлашди.

Дастлабки ўзгариш сифатида муваффақиятсизлик учун жавобгарликни Даньеʼле Праде бўйнига олди. "Фиорентина клуби Даньеʼле Праде билан ўзаро келишув асосида ҳамкорликни якунлади.

Клуб президенти ва унинг турмуш ўртоғи Катерина номидан унга энг яхши тилаклар билдирамиз", — дейилади клубнинг расмий баёнотида. Таъкидлаш жоизки, Фиорентина ҳозирда А Серияда сўнгги ўринлардан бирини, яъни 19-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фиорентина спорт директори билан хайрлашди