17:32 / 22.06.2023
282

Сенат раиси: “150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш адолатдан эмас”

Сенат раиси: “150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш адолатдан эмас”

Фото: Senat.uz

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш механизмлари янада такомиллаштирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида ижро жараёнларини амалга оширишда аҳолига кенг қулайликлар яратилмоқда. Аммо амалга оширилган ишларга қарамасдан, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда айрим камчиликлар сақланиб қолган.

Хусусан, ижро ҳужжати бўйича қарздор ундирилиши лозим бўлган қарздорликни ўз вақтида тўламаса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорга нисбатан маъмурий жарима қўлланиши, ушбу жариманинг миқдори эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра фуқароларга нисбатан 300 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача, мансабдор шахсларга нисбатан 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача белгиланиши мумкинлиги қонунчилик билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Сенаторлар, агар қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган қарздорлик суммаси жариманинг энг кам миқдоридан ҳам кам бўлган бўлса-да, қарздорликка нисбатан юқори миқдордаги жарима тайинланиши ижтимоий адолат принципларининг бузилишига, бу эса қарздорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганига ҳамда мазкур ҳолат табиий равишда фуқароларнинг тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатаётганига алоҳида эътибор қаратдилар.

150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас, албатта. Қолаверса, бундай амалиёт янги конституциявий қоидага, яъни фуқарога қўлланадиган ҳуқуқий таъсир чораси мутаносиблик принципига асосланиши ва етарли бўлиши кераклиги қоидасига мутлақо зид.

Ёки маъмурий жарималарни МИБнинг исталган ижрочиси эмас, балки фақат раҳбар ходимлари қўллаши мумкинлигига оид норма ҳам эътиборга молик деб ҳисоблаймиз.

Фуқаролар манфаатларидан, қолаверса ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб, қонунларимиздаги бу каби ҳолатлар ўз вақтида бартараф этилаётгани бугунги кун талабига, фуқароларимиз манфаатларига жавоб беради”, дея таъкидлаган Сенат раиси Танзила Норбоева.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилиб, бу бартараф этиляпти. Хусусан, қўлланадиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга эндиликда Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли экани белгиланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенат раиси: “150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш адолатдан эмас”
ePN