Мамлакатда энг кам аҳоли Сирдарё вилоятида (914 минг киши) яшайди. Бу ҳақда Статистика агентлиги эълон қилган пресс-релизда ёзилган.
Инфографика: Статистика агентлиги
Маълум қилинишича, республикасида 2024 йил 1 январь ҳолатига бир квадрат километрга ўртача 82 киши тўғри келган. Аҳоли зичлигининг энг юқори улуши Тошкент шаҳри, Андижон ва Фарғона вилоятларига, энг паст кўрсаткичлари эса Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келган.
Инфографика: Статистика агентлиги
Ҳудудлар бўйича доимий аҳолиси сони энг кўп ҳудуд Самарқанд бўлиб, вилоятда 4,2 миллион киши истиқомат қилади. Шунингдек, улуши нисбатан юқори Фарғона вилоятида 4 миллион киши, Қашқадарё вилоятида 3,5 миллион киши яшайди.
Энг кам аҳоли сони Сирдарёда бўлиб, вилоятда 914 минг киши ҳаёт кечиради. Навоий (1 миллион киши) ва Жиззах (1,5 миллион киши) вилоятларининг аҳолиси ҳам қолган ҳудудларга нисбатан камлиги қайд этилган.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил январь декабрь ойларида тирик туғилганлар сони 962 минг кишини ташкил этган. Шундан 480,2 минг нафари шаҳар жойларда, 481,8 минг нафари қишлоқларда туғилган.
Туғилишларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Хоразм, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 36 миллион 799 минг 800 нафарни ташкил этди. Шундан эркаклар сони 18,5 миллион киши, аёллар 18,3 миллион кишига тенг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади