19:43 / 06.02.2024
410

Ўзбекистонликлар Польшага ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Польшага ишга таклиф қилинмоқда
Фото: sportishka.com
Ўзбекистон фуқаролари Польшага ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, иш тури — қолиплаш (опалубшик), металл конструкцияларни маҳкамлаш/темирчи (монтажник металлоконструксий). Номзодлар учун қуйидаги талаблар қўйилган:

- 18-45 ёш;
- рус ёки инглиз тилларини билиш;
- сўралаётган бўш иш ўринлари бўйича иш тажрибаси (тасдиқловчи ҳужжат қўшимча устунлик беради);
- судланмаган;
- хорижга чиқиш тақиқланмаган;
- жисмонан ва руҳан соғлом;
- зарарли одатлардан ҳоли.

Иш ҳақи 750 евродан бошланади. Ётоқхона, тиббий суғурта, Польшада рўйхатдан ўтиш, ётоқхонадан иш жойигача транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан. Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:

- виза тўлови;
- авиачипта;
- агентлик тўлови;
- овқатланиш харажатлари.

Рўйхатдан ўтиш

Эслатма: 100 нафар номзод рўйхатдан ўтгандан кейин қабул тўхтатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият