Қандай педагоглар умрбод малака тоифасини сақлаб қолади?

1 дақиқа ўқиш16.1K
Қандай педагоглар умрбод малака тоифасини сақлаб қолади?
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сон қарорига мувофиқ, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди, деб Ta’lim xabarlari сайти хабар берди.

Қарорга асосан, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб барча педагоглар ҳар 5 йилда аттестация тест синовларига жалб қилиниши белгилаб қўйилди ва умрбод малака тоифаси бериш амалиёти бекор қилинди.

Бироқ 2025 йил 1 сентябрга қадар қуйидаги талабларга жавоб берадиган педагоглар мажбурий аттестациядан озод этилади ва уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўлашда давом этилади:

– олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) ни 15 йил давомида узлуксиз сақлаб келганлар;
– педагогик фаолият бўйича 25 йил ёки ундан ортиқ иш стажига эга бўлганлар;
– пенсия ёшига чиқишига 5 йил ёки ундан кам вақт қолганлар;
– пенсия ёшига тўлган ва педагогик фаолият билан шуғулланаётганлар.

Шу талаблардан бирортасига жавоб берадиган педагогларга амалдаги малака тоифаси тўғридан-тўғри берилади ва 1 сентябрдан кейин ҳам улар аттестациядан ўтмайдилар.

Бироқ юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган педагоглар кейинчалик ҳатто 15 йиллик тажрибага, пенсия ёшига етганига қарамасдан, ҳар 5 йилда мажбурий аттестациядан ўтишлари талаб этилади.

Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 сентябрдан сўнг амалдаги нормалар орқага қайтиб қўлланилмайди ва фақатгина ушбу санадан кейин юзага келадиган муносабатларга тааллуқли бўлади.

Шунингдек, 2025 йил 1 сентябргача юқоридаги талабларга жавоб берган педагогга фақат малака тоифаси муддати тугаганидан кейин яна шу тоифа расман қайта берилади ва умрбод сақланади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?