Андижон чорраҳасида 4 машина иштирокида ЙТҲ рўй берди

1 дақиқа ўқиш176
Андижон чорраҳасида 4 машина иштирокида ЙТҲ рўй берди

Андижоннинг Шаҳрихон туманида 4 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, бу воқеа 16 ноябрь куни “Тараққиёт” маҳалласидаги чорраҳада содир бўлган.

Маълум қилинишича, 1994 йилда туғилган ҳайдовчи С.С. Cobalt машинасини бошқариб кетаётганда ора масофани сақламай, чапга бурилаётган бошқа бир Cobalt’га бориб урилган. Зарба таъсирида иккинчи Cobalt қарама-қарши йўналишдан келаётган Nexia-3 билан тўқнашган.

Шу билан вазият янада кескинлашган: Nexia-3 ҳайдовчиси руль назоратини йўқотиб, чорраҳада тўхтаб турган Damas’га келиб урилган.

Ҳодиса оқибатида бирор киши жароҳат олмаган ва транспорт воситаларнинг техник шикасти ҳам жиддий эмаслиги билдирилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?