
Машҳур немис миллий терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби сардори Лотар Маттеус ўз даври, яъни ўтган асрнинг 80-йиллари учун Диего Марадонадан энг яхши футболчи деб атади. "Диего Марадона менинг давримнинг энг яхши футболчиси эди.
Биз ўша вақтда худди бугунги Роналду ва Месси каби эдик. Аммо биз ҳақимизда кўпроқ гапириларди ва биз кўпроқ вақтни завқланиб ўтказардик.
Баъзан Диегони майдон ташқарисида ҳам учратардим, ҳаттоки айрим байрамларни бирга нишонлаганмиз. Лекин жаҳон чемпионати финалида тўқнаш келганимизда ҳеч қандай дўстлик бўлмасди.
Аммо, охир-оқибат, айнан Диего туфайли мен ҳам ўз устимда ишладим ва яхшироқ футболчи бўлдим", - дейди Маттеус derbyderbyderby.it сайтига берган интервьюсида. Бир неча кундан кейин Марадонанинг вафотига беш йил тўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.