
Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Германиянинг SBH West GmbH компанияси ҳамкорликда Германияда автобус ва юк машиналари ҳайдовчилари учун ишга қабул эълон қилди. Мамлакат бўйлаб жами 300 та иш ўрни таклиф этилади.
Маош ойига қўлга 2,2 минг евро, иш ҳафтаси беш кунлик ва ҳар куни 8 соатлик иш режимида бўлади. Танловда BC, CE ёки D тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга, немис тилини A2 ёки B1 даражасида биладиган, 21 ёшдан 44 ёшгача бўлган, судланмаган ва яхши соғлиғи бор номзодлар иштирок этиши мумкин.
Танланган номзодлар Германияга жўнашдан олдин назарий ва амалий машғулотлар, немис тили курслари ҳамда автобус симуляторларида тренингдан ўтади. Дастур доирасида виза расмийлаштириш, авиабилет ва аэропортдан иш жойига етказиш ҳам таъминланади.
Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун 71-202-33-55 ёки қисқа 1282 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.