
Собиқ "Милан" ҳимоячиси ва Италия терма жамоасининг "мудофаа вазири" Паоло Мальдини "Скуадра Адзурра"нинг бугунги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Италия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун плей-офф босқичидан ўтиши керак.
Шу муносабат билан Мальдини барча итальянларни терма жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди. "Жаҳон чемпионатида ўйнашимизга жуда умид қиламан.
Бу аввало янги авлодлар учун, ҳали терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини кўрмаган ёш мухлислар учун жуда муҳим. Бу Рино ва бошқа барча жамоадошлар учун ҳам аҳамиятли.
Бизнинг барчамиз терма жамоа тарафдоримиз", - деди Мальдини pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси охирги марта Жаҳон чемпионатининг финал босқичида 2014 йилда қатнашган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.