
Сурхондарёда тушлик атрофида бошланган оилавий тортишув оғир фожиа билан тугади. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълумотига кўра, 71 ёшли эркак хотини овқат тайёрламагани учун уни пичоқлаб ўлдирган.
Ҳодиса 15 сентябрь куни Сариосиё туманида рўй берган. Эркак уйда овқат йўқлигидан шикоят қилган, аёл эса унга уй ишларида умуман ёрдам бермаслигини айтган. Шундан кейин жанжал кескинлашган: эркак ошхонадан пичоқ олиб, ҳовлида турган хотинига икки марта зарба берган. Жароҳатлар юрак ва ўпкани зарарлаб, аёл воқеа жойида вафот этган.
Судда эркак айбини тан олган ва мамлакатларидаги мунтазам келишмовчиликлар бу фожиани келтириб чиқарганини айтган. Маълум бўлишича, жабрланувчи 2024 йилдан бери сурункали буйрак касаллиги билан курашган ва I гуруҳ ногирони бўлган. Оғир аҳволига қарамай, эркак уни доимий равишда ҳақорат қилиб келгани таъкидланди.
Суд воқеани қасддан одам ўлдириш, деб баҳолаб, айбдорни 10 йил муддатга умумий тартибдаги колонияга юбориш ҳақида ҳукм чиқарди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.