
Машҳур нидерландиялик собиқ футболчи Уэсли Снейдер 18 ёшли Ламин Ямалнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Баҳорда "Барселона" юлдуз қанот ҳужумчиси билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди.
"Ямал – "Барселона" учун янги Месси. Клуб уни ҳеч қачон қўйиб юбормайди ва мен ишонаманки, у ўзи ҳам бошқа жойга кетишни хоҳламайди.
У болалигидан буён шу ерда тўп сурмоқда, аллақачон катта ютуқларга эришган, унга катта маош тўлашмоқда. У "Барселона"нинг юлдузи.
Нега у Англияга ёки бошқа бирор жойга кетишни ўйлаши керак? Бу мантиқсиз", – деди Снейдер.
"Эҳтимол, Ламин келажакда, таҳлил қилиб кўргач, Месси каби янги тажриба учун бошқа жамоага ўтар. Аммо ҳозир 2025 йил ва менимча, кейинги ўн йил давомида ҳам у "Барселона"да қолади", – дея қўшимча қилди у "The Touchline"га берган интервьюсида.
Ямал "кўк-анорранглилар" сафида 117 ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урган ва 40 та голли узатма берган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.