date
views 373

Қора валюта савдоси тўртта ҳудудда аниқланди — доллар, рубль ва тенге "қўлма-қўл" сотилган

Қора валюта савдоси тўртта ҳудудда аниқланди — доллар, рубль ва тенге "қўлма-қўл" сотилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари ИИБ ва ДХХ билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказди. Бир вақтнинг ўзида тўртта туманда ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатлари фош этилди.

3 000 доллар — “қўлда” ва далил билан
Хонобод шаҳрида фуқаро Э.Р. валюта айирбошлаш пайтида ушланди. У фуқаро А.Т.га 3 000 АҚШ долларини 38,7 млн сўмга сотган.

Текширув вақтида 3 000 доллар, 35 950 рубль ва 3 000 қирғиз соми ашёвий далил сифатида олинди.

Қуйичирчиқда уч хил валюта “айлантирилган”
Қуйичирчиқда фуқаро М.А. фуқаро У.Б.га:
  • 1 900 АҚШ долларини — 24,7 млн сўмга,
  • 83 800 Россия рублини — 12,9 млн сўмга,
  • 485 500 тенгени — 13,1 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Барча пул воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Яккабоғ ва Гурланда ҳам айирбошлаш операциялари
Яккабоғ туманида фуқаро А.А. 3 500 долларни 45,1 млн сўмга сотиб олаётганида,
Гурланда эса фуқаро А.К. “Гурлан деҳқон бозори” олдида 350 000 рублни 52 млн сўмга сотиб олганида ушланган.

Ҳаммаси — Жиноят кодекси бўйича
Барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Сиз нима деб ўйлайсиз – ноқонуний валюта айирбошлашга қарши курашишнинг энг самарали йўли нима?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият