date

Ўзбекистонда ажрашишлар кўпаймоқда: ёшлар орасида хавотирли ҳолат

Ўзбекистонда ажрашишлар кўпаймоқда: ёшлар орасида хавотирли ҳолат

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида оила институтини мустаҳкамлаш ва ажралишлар сони ортиб бораётгани муҳокама қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда мамлакатда 271 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилган бўлса, шуларнинг 45 мингтаси ажралиш билан якунланган. Ажралишларнинг қарийб 30 фоизи — 30 ёшгача бўлган ёш оилалар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Энг кўп ажралиш ҳолатлари Тошкент шаҳри (5 913 та), Фарғона (4 800 та), Андижон (4 781 та) ва Самарқанд (4 599 та) вилоятларида қайд этилган.

Йилнинг илк ярмида 95 мингта никоҳ тузилган бўлса, 23 мингдан зиёд оила парчаланган — бу умумий никоҳларнинг 24 фоизини ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4 фоизга кўп.

Суд маълумотларига кўра, ажралишларнинг асосий сабаблари — характер мос келмаслиги (54%), бошқа никоҳ муносабатига киришиш (6%), оилавий ҳаётга тайёр эмаслик (4%) ва ишончсизлик (3%)дир.

Сенаторлар бу ҳолатни жиддий деб баҳолаб, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига парламент сўрови йўлладилар. Таклиф этилган чоралар оилавий маслаҳат тизимини кучайтириш ва низоларни эрта босқичда ҳал этишни ўз ичига олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ажрашишлар кўпаймоқда: ёшлар орасида хавотирли ҳолат