
Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, "Ҳудудгаз Жиззах" корхонаси ходими 6 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ушланди. Ушбу махсус операция Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жиззах шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилган.
Аниқланишича, ходим ушбу пуллар эвазига хусусий корхона вакилига табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича тузилган далолатнома асосида жазодан қутулиш ва жиноят иши қўзғатилмаслигини таъминлашга ваъда берган. Экспертиза хулосаларига кўра, корхонанинг газ истеъмолини ҳисоблаш қурилмасига ташқи таъсир ўтказилган бўлиб, бу унинг нотўғри кўрсаткичларига ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишга олиб келган.
Маълум қилинишича, гумонланувчи "Ҳудудгаз Жиззах" биноси олдида ушланди. Аниқланишича, у жиноят ишини ҳал қилиш масаласини Жиззах шаҳар ички ишлар бўлимидаги танишлари орқали амалга оширмоқчи бўлган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Фирибгарлик" моддаси 3-қисми ва "Пора беришда ёрдам бериш" моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳудудгаз Жиззах ходими 6 минг доллар олаётганда ушланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар