date

Ургутда мактаб ўқувчиси болаларни уриб юборишига сал қолди

Ургутда мактаб ўқувчиси болаларни уриб юборишига сал қолди
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабарига кўра, 29-октябр куни соат 20:10 атрофида Ургут туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 156-умумтаълим мактаби ўқувчиси "Дамас" автомобили бошқарувида ҳаракатланиб, рулни бошқаришни йўқотди ва маҳалла ҳудудида сайр қилаётган болаларни уриб юборишига оз қолди.

Йигит омади келиб, фожиадан қутулиб қолди. Мазкур ҳолат юзасидан ўқувчининг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг "Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик" моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, транспорт воситасининг эгасига нисбатан "Ҳайдовчилик ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши" ҳақидаги модданинг 2-қисми бўйича баённома тузилди. Унга 5 базавий ҳисоблаш миқдори (2 060 000 сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин.

Бундан ташқари, мактабда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарларнинг иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ургутда мактаб ўқувчиси болаларни уриб юборишига сал қолди