date

Инглиз тили ўқитувчилари тест натижаларидан норози

Инглиз тили ўқитувчилари тест натижаларидан норози
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати расмий баёнот билан чиқди. Вазирлик томонидан маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда инглиз тили ўқитувчилари малака ошириш тестлари бўйича вазирликка норозилик билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ўқитувчилар қуйидаги асосий муаммоларни кўтарган:

1. Тест саволлари ҳаддан ташқари мураккаб бўлиб, кўплаб саволлар кундалик педагогик фаолият ва талабалар билан ишлашда зарур бўлган билим ва кўникмаларга мос эмас.

2. Саволларда мантиқий ва тил хатолари мавжуд бўлиб, бу имтиҳон натижаларининг ишончлилигига путур етказади.

3. Тест материаллари ишончлилик ва ҳаққонийлик талабларга жавоб бермайди, яъни улар ўқитувчининг ҳақиқий малакасини эмас, фақат тор доирадаги академик билимларни текширади.

4. Айрим ҳолларда экспертлар атайлаб мураккаб саволлардан фойдаланган, бу эса ўқитувчиларда психологик босим ва адолатсизлик ҳиссини уйғотган.

Шу асосда вазирлик таъкидлашича, аттестация натижаларидан норози бўлган таълим соҳасидаги ходимлар тест синовлари давомида тегишли топшириқ бўйича ўз эътирозларини билдириш имкониятига эга. Шунингдек, улар pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий саҳифалари орқали ёки натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида ёзма шаклда апелляция юбориш ҳуқуқига эга.

Вазирлик ҳар бир тест топшириғи ва билдирган эътироз бўйича асосли тушунтириш беришга тайёрлигини маълум қилди. Шу мақсадда (71) 207-79-79 телефон рақами орқали доимий алоқа йўлга қўйилган.

Вазирлик яна бир бор ҳар бир мурожаатни кўриб чиқишга ва тушунтириш беришга тайёр эканлигини эслатди. Агар педагог кўрсатилган тушунтиришлардан қониқмаса, судга мурожаат қилиш имконияти мавжуд.

Бундай ҳолатларда низолар амалдаги қонунчилик тартибида кўриб чиқилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инглиз тили ўқитувчилари тест натижаларидан норози