
Ўзбекистоннинг Афғонистонга электр энергияси етказиб бериши вақтинчалик тўхтатилгандан сўнг қайта тикланди. Бу ҳақда DABS энергия компанияси хабар берди.
3 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган зилзила Саманган ва Балх вилоятларидаги электр узатиш тармоқларига зарар етказди. Ушбу тармоқлар орқали қўшни давлатга ўзбек электр энергияси етказиб бериларди.
Тиклаш ишлари такрорий ер силкинишлари, кўчкилар ва кучли шамол туфайли мураккаблашди, аммо техник жамоалар барча носозликларни бартараф эта олишди. Тармоқлар тикланганидан сўнг, Кобул, Баглон, Парвон, Панжшер, Каписа каби вилоятларнинг айрим ҳудудларига электр энергияси қайта узатила бошланди, дея таъкидлади DABS.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар