
Мадриднинг "Реал" клубида француз мутахассиси Зинедин Зидан номзоди ҳануз кўриб чиқилмоқда. Испан ОАВ хабарига кўра, "қироллик" клуби президенти Флорентино Перес "Зизу"ни таклиф қилиш масаласида шахсан туриб олган.
Бироқ бу режани амалга ошириш учун Зинедин Франция терма жамоасидаги ишидан воз кечишига тўғри келади. Мутахассис 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин миллий жамоани бошқаришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зидан бошчилигида "Реал" УЕФА Чемпионлар лигасида кетма-кет уч марта ғолиб чиққан. Ҳозирда "қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимини испаниялик Хаби Алонсо эгаллаб турибди.
У жамоани 2025 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.