
Тошкент аэропортида Умра зиёратидан қайтган ҳожилар кўринишида бўлган шахс 205 миллион сўмлик дориларни ноқонуний олиб киришга уриниши аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Мазкур шахс Деҳлидан Тошкентга келган бўлиб, у Умра зиёратини адо этган ҳожилар божхона назоратидан ўтмайди деб нотўғри ҳисоблаган. Қўмита маълумотига кўра, эркак киши аэропортдаги ҳожатхонада кийимини алмаштириб, ўзини ҳожидек кўрсатишга уриниб кўрган.
Аммо божхоначилар унинг багажини текширганида, 1700 дан ортиқ қадоқ дориларни ноқонуний олиб кирётганини аниқлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар