
Бугун Англия Премьер-лигасининг 18-тури расман бошланди. Турнинг очилиш баҳсида "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ньюкасл" ўзаро куч синашди ва турга старт берилди. Мезбонлар минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Асосий интрига эса айнан бугунги кунга тўғри келмоқда. 18-тур доирасида томошабинларни бир вақтнинг ўзида 7 та беллашув кутмоқда. Қатор марказий ўйинлар, чемпионлик ва еврокубоклар учун кураш нуқтаи назаридан муҳим тўқнашувлар мухлислар эътиборида бўлади.
Хусусан, соат 17:30 да "Ноттингем Форест" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Бу баҳс турнинг энг кутилган ўйинларидан бири ҳисобланади.
Соат 20:00 дан эса бир вақтнинг ўзида бешта учрашув старт олади. Улар орасида Арсенал – Брайтон, Ливерпуль – Вулверхэмптон каби қизиқарли тўқнашувлар бор. Шунингдек, Брентфорд – Борнмут, Бёрнли – Эвертон ва Вест Хэм – Фулхэм учрашувлари ҳам ўтказилади.
Турнинг якуний ва марказий баҳсларидан бири соат 22:30 да бўлиб ўтади. Унда "Челси" Лондонда "Астон Вилла"ни меҳмон қилади.
Қисқаси, АПЛ 18-тури мухлисларга тўлақонли футбол кечасини ва юқори суръатли, интригага бой ўйинларни ваъда қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.