
Англиянинг «Вест Ҳем» клуби ҳужум чизиғини кучайтириш йўлида яна бир қадам ташлади. Журналист Флорин Плеттенберг берган маълумотга кўра, «молотбойчилар» 21 ёшли португалиялик форвард Пабло Фелипе трансферини якунлашга яқин турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «Жил Висенте» футболчиси бўйича музокаралар деярли якунга етган. 2 январ куни футболчи тиббий кўрикдан ўтиши, шундан сўнг эса якуний келишув имзоланиши кутилмоқда. Трансфер нархи тахминан 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Фелипе клуб даражасида 13 ўйинда 9 та гол уриб, 1 та ассист қайд этган. Transfermarkt портали эса унинг бозор қийматини 5 миллион евро деб кўрсатмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.