date

Тошкентда «Кадишева» бозорида ёнғин содир бўлди

Тошкентда «Кадишева» бозорида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Авиасозлар» («Кадишева») бозорида 13 декабр куни тунги соатларда ёнғин содир бўлди. Ёнғин бозор ҳудудидаги маъмурий бинода бошланган.

Ёнғин ҳақида хабар соат 01:30 да келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига тўрт дақиқада — соат 01:34 да етиб келиб, дарҳол ёнғинни ўчириш ишларига киришган.

Ёнғин соат 02:29 да маҳаллийлаштирилиб, соат 03:03 да тўлиқ ўчирилган. Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодисада жабрланганлар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Кадишева» бозорида ёнғин содир бўлди