date

Г'ундоган «Манчестер Сити» «Арсенал»дан ўзиб кетишига ишонади

Г'ундоган «Манчестер Сити» «Арсенал»дан ўзиб кетишига ишонади

«Галатасарай» ярим ҳимоячиси Илкай Г'ундоган Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

35 ёшли футболчи чоршанба куни Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якуний тури доирасида собиқ жамоаси «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.

«Мен «Манчестер Сити» «Арсенал»ни ортда қолдириб, Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишига ишонаман. Яқинда очколар фарқи қисқарди, қолаверса, «Сити» форма топганда узоқ муддат мағлубиятсиз серия қилишни жуда яхши билади. Мен жамоа ва мураббийга ишонаман, уларга омад тилайман», — деди ўтган ёзда «шаҳарликлар» сафидан кетган Г'ундоган матбуот анжуманида.

23 турдан сўнг «Манчестер Сити» АПЛ жадвалида пешқадам «Арсенал»дан тўрт очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Г'ундоган «Манчестер Сити» «Арсенал»дан ўзиб кетишига ишонади