Дюгарридан Де Дзербига кескин танқид ва кесатиқ янгради

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси, шунингдек «Милан» ва «Барселона»да ҳам ўйнаган Кристоф Дюгарри Роберто де Дзербига нисбатан яна салбий фикр билдирди. У аввал ҳам италиялик мутахассисни мунтазам танқид қилиб келган ва бу сафар ҳам «Марсель» бош мураббийига қаттиқ гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дюгаррининг айтишича, Де Дзербининг ўзига баҳо бериши ҳаддан ташқари баланд: у «Сассуоло» ва «Брайтон»ни бошқарган бўлса-да, гўё Чемпионлар лигасини ютгандек гапиради. Собиқ футболчи «Марсель»нинг ушбу мураббий билан ҳамкорликни давом эттириш қарорини ҳам хато, деб ҳисоблашини таъкидлади, дея келтиради derbyderbyderby.it.
Роберто де Дзерби 2024 йилдан бери «Марсель»ни бошқариб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг