date

Деновлик шахс Тожикистон фуқаросини тутқунликда сақлагани айтилмоқда.

Деновлик шахс Тожикистон фуқаросини тутқунликда сақлагани айтилмоқда.

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган ва муқаддам судланган шахс Тожикистон Республикасининг 1993 йилда туғилган фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб тургани аниқланган. Маълумотда айтилишича, жабрланувчи Душанбе шаҳрида истиқомат қилади.

Текширувларда қайд этилишича, деновлик шахс Душанбеда яшовчи 1988 йилда туғилган танишига 11 минг АҚШ доллари берган. Пул ўз вақтида қайтарилмагач, у қарздорнинг “шериги”ни гаров сифатида Денов шаҳрида олиб қолган ва эркин ҳаракатланишини чеклаган.

Хабарда таъкидланишича, қарз қайтарилмагани ортидан Тожикистон фуқароси тутқунликда сақланган, турли қийноқларга дучор қилинган ва оқибатда унга оғир тан жароҳати етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўллангани билдирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Деновлик шахс Тожикистон фуқаросини тутқунликда сақлагани айтилмоқда.