date

Тошкент дизайн-кодида автотураргоҳлар бўйича қандай янгиликлар таклиф қилинмоқда

Тошкент дизайн-кодида автотураргоҳлар бўйича қандай янгиликлар таклиф қилинмоқда

Тошкентдаги автотураргоҳлар бўйича таклифлар пойтахт дизайн-коди лойиҳасига киритилди. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Лойиҳага кўра, қатнов қисми бўйлаб йўл чети тўхташ жойларига марказий ҳамда чекка ҳудудлардаги, автомобил оқими нисбатан паст бўлган кўчаларда рухсат берилиши назарда тутилмоқда. Бу талаб транспорт-алмашув (перегон) узелларига ҳам татбиқ этилади. Бунда автотураргоҳ ҳудуди билан пиёдалар зонаси аниқ ажратилиши шарт.

Автомобиллар ҳаракати кескин зич бўлган кўчалар, пиёдалар кўчалари ва шаҳар майдонларида эса автотураргоҳлар жойлаштирилишига чекловлар жорий этилиши кўзда тутилган.

Маҳаллаларда кичик, маҳаллий “парковка чўнтаклари”ни ташкил этишга рухсат берилади. Совет даври ва замонавий қурилишлар устун бўлган ҳудудларда эса марказлашган, йирик тураргоҳларни барпо этиш тавсия қилинмоқда.

Бозорлар, маданият ва дам олиш масканлари яқинидаги тураргоҳлар уларнинг ҳисобланган ташриф буюрувчилар сонидан келиб чиқиб лойиҳаланади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жойлар ҳамда пиёдалар учун қулай ечимлар мажбурий бўлади.

Рекреацион зоналарда автотураргоҳларни ҳудуд ташқарисига чиқариш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, устувор йўналиш сифатида “ушлаб қолувчи” (перехват) тураргоҳлар — ҳайдовчилар автомобилини қолдириб, жамоат транспортига ўтиши мумкин бўлган парковка зоналарини ривожлантириш кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент дизайн-кодида автотураргоҳлар бўйича қандай янгиликлар таклиф қилинмоқда