
«Барселона» раҳбарияти бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг ишидан мамнун ва ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Diario SPORT хабарига кўра, 60 ёшли германиялик мутахассис билан шартномани узайтириш клубнинг яқин даврдаги энг муҳим вазифаларидан бири сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Фликка 2027/28 йилги мавсум якунигача мўлжалланган янги битим таклиф қилинади. Бироқ мураббийнинг ўзи ҳозирча музокараларни бошлашга шошилмаяпти ва масалани мавсум охирига яқинроқ муҳокама қилиш эҳтимоли юқори.
Фликнинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача амал қилади. У жамоани 2024 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.