
Саудия Арабистони чемпионатининг 10-туридан сўнг “Ал-Наср” турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Жамоа мавсум стартидан бери 100 фоизлик натижа қайд этиб, ҳали бирорта ҳам очко йўқотмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Криштиану Роналду тўп тепаётган клуб шундай барқарор ўйин намойиш этяптики, энг яқин таъқибчи “Ал-Ҳилол”дан 4 очколик фарқ билан олдинда бормоқда.
Сўнгги турда ҳам “Ал-Наср” устунлигини исботлади: “Ал-Аҳдуд”га қарши баҳсда 3:0 ҳисобида йирик ғалаба қайд этилди. Учрашувда Роналду 31 ва 45-дақиқаларда дубл қайд этди, 90-дақиқада эса Жоао Фелиш якуний ҳисобни ўрнатди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.