
Шанба куни "Астон Вилла" "Челси" устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалаба қозонди. Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа АПЛда кетма-кет саккизинчи ғалабасини қўлга киритиб, чемпионлик курашига янада яқинлашди, бироқ испаниялик мураббий ҳали ҳам якуний триумф борасида шошилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан кейинги интервьюда Эмери чемпионлик пойгаси ҳақида сўралганда, ҳозирча бундай мақсадни очиқ тилга олиш эрта эканини таъкидлади. "Чемпионлик учун кураш? Менимча, йўқ, лекин ҳозир яхши рақобатлашяпмиз. Олдинда яна 20 тур бор. "Челси" ва "Ливерпул" каби кучи жуда катта жамоалар бор, улардан бизга қараганда кўпроқ нарса талаб қилинади", деди у.
Ҳозирда "Астон Вилла" 39 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Клуб "Манчестер Сити" (40) ва "Арсенал"дан (42) ортда, кейинги ўринлардаги "Ливерпул" ва "Челси" эса мос равишда 32 ва 29 очко жамғарган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.