date

Корнеев «Аталанта» — «Интер» учрашувида фаворитни айтди

Корнеев «Аталанта» — «Интер» учрашувида фаворитни айтди

«Барселона»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда эксперт сифатида фаолият юритаётган Игор Корнеев А Сериянинг 17-турида бўлиб ўтадиган «Аталанта» — «Интер» баҳсидан кутаётганларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис фикрича, бу тўқнашувда «Интер» яққол фаворит. Корнеев миланликларнинг гол уриш кўрсаткичига эътибор қаратиб, «Аталанта» учун асосий таянч омил фақат ўз майдони бўлиши мумкинлигини таъкидлади. У бу ҳақда «Match TV» эфирида гапирди.

Учрашув эртага, 28 декабр куни Бергамодаги «Аталанта» стадионида бўлиб ўтади.

Италия чемпионатида 16 турдан сўнг «Аталанта» 22 очко билан 9-ўринда бормоқда, 33 очкога эга «Интер» эса турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Корнеев «Аталанта» — «Интер» учрашувида фаворитни айтди