date

Самарқанд аэропорти илк бор 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатди

Самарқанд аэропорти илк бор 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатди

26 декабр куни Самарқанд халқаро аэропорти орқали ўтган йўловчилар сони 1,5 миллионга етди. 2025 йил якунлари бўйича бу кўрсаткич аэропорт тарихидаги энг юқори натижа бўлди, дея Air Marakanda матбуот хизмати Kursiv Uzbekistan’га маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz беради.

1,5 миллионинчи йўловчи сифатида Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Муҳаббат Шодиерова қайд этилди. У “Победа” авиакомпаниясининг Самарқанд — Москва йўналишидаги рейси билан парвоз қилган. Тақдирлаш маросими доирасида мазкур рейс йўловчилари ўртасида “Победа” ва Air Marakanda томонидан совғалар ҳам ўйналди.

Аэропорт октябр охиридан куз-қиш парвозлар мавсумига ўтган. Жорий йил баҳор-ёз даврида ҳаво бандаргоҳи 900 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди, йиллик ўсиш 7 фоизни ташкил этди.

Ўтган мавсумда Самарқанд аэропортининг йўналишлар тармоғи ҳам кенгайди: Ural Airlines Красноярскка, Azimuth Airlines эса Самара ва Краснодарга қатновларни йўлга қўйди. Шунингдек, AZAL’нинг Боку, Qazaq Air’нинг Астана (Туркистон орқали) ҳамда China Southern Airlines’нинг Урумчига тўғридан-тўғри рейслари қайта тикланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд аэропорти илк бор 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатди