12:35 / 28.04.2017
7 005

Пойгадан қутулиб, камерага тутилган ҳайдовчилар

Пойгадан қутулиб, камерага тутилган ҳайдовчилар
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳри чорраҳаларида махсус видеокузатув камералари ўрнатилиб, улар жорий йилнинг 15 мартидан ишлай бошлаган эди.

2017 йилнинг 15 мартидан 14 апрелигача бўлган муддатда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тасарруфидаги автокорхоналар ҳайдовчилари томонидан жами 191 та қоидабузарлик содир этилган. Энг муҳими, жами қоидабузарликлар битта пункт бўйича, яъни тақиқланган қизил чироқ белгисига риоя қилмаслик бўлиб чиқди. Тезликни ошириш юзасидан эса битта ҳам жарима йўқ. Ҳозирча камералар, асосан, чорраҳаларда жойлаштирилгани учун ҳам тезликни оширган ҳайдовчилар жаримадан қутулиб қоляпти, дейилади Qalampir.uz сайти берган хабарда.

Камералар ишга тушганининг иккинчи ҳафтасидан бошлаб, яъни жорий йилнинг 6-13 апрель оралиғида Жамият автокорхоналари ҳайдовчилари томонидан 22 марта қоидабузарлик қайд этилди.

15 мартдан 13 апрелгача бўлган муддатда “1-автобус саройи” МЧЖда 11та, 2-да 12та, 3-да 17та, 4-да 15та, 5-да 17та, 7-да 15та, 8-да 39та, 12-да 32та, 18-да 33та қоидабузарликка йўл қўйилгани маълум бўлди. Қизиғи шундаки, “8-автобус саройи” МЧЖ, 12- ва 18-автосаройларда қоидабузарлик жуда юқори бўлган. Жамият таркибидаги корхоналар ичида “1-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчилари нисбатан камроқ қоидабузарликка йўл қўйган.

Айнан кейинги ҳафталарда, яъни 6-13 апрель муддат оралиғида қоидабузарликлар кескин камайди. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 4- ва 2-автобус саройи ҳайдовчилари томонидан бу даврда хатоликка йўл қўйилмади. 3-ва 18-автобус саройлари ҳайдовчилари 3 мартадан қоида бузган бўлса, 8-12-автосарой ҳайдовчилари 4 мартадан қоидабузарлик қилган. Энг кўп қоидабузарликка йўл қўйган “5-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчилари бўлиб, улар содир этган хатолар 5 мартани ташкил этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пойгадан қутулиб, камерага тутилган ҳайдовчилар